Линклар

Ереванда журналист калтакланди


Арманистонда ҳукуматни танқид қилувчи журналист номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди.

Эдик Багдасаряннинг Озодлик радиосига айтишича, душанба куни уч номаълум шахс унга яқинлашиб, ҳушидан кетгунча дўппослаган. Оқибатда журналист бошига еткизилган тан жароҳати билан маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Багдасарян ушбу ҳужумнинг ўз журналистик фаолияти билан боғлиқ эканини таъкидламоқда.

Жорий йил давомида Арманистонда камида еттита журналист номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди.

Бу каби ҳужумлар учун шу пайтгача ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмади.

XS
SM
MD
LG