Линклар

АҚШда акциялар нархи пасайди


АҚШ биржаларида етакчи ширкатларнинг акциялари беш фоиздан кўпга пасайиб кетди. Бунга молия тизими келажаги хусусида хавотир билдирилаётгани сабаб бўлди.

Чоршанба куни АҚШдаги асосий биржа ҳисобланган Dow Jones биржаси кўрсаткичи 2003 йил март ойидан бери биринчи марта саккиз минг кўрсаткичдан пасайди. Бунга АҚШ Марказий банкининг 2009 йилги иқтисодий ўсиш суръати кутилганидан камроқ бўлиши ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.

Айни пайтда Конгресс аъзолари иқтисодий қийинчиликка дуч келган АҚШнинг автомобил саноатига ҳукумат ишлаб чиққан қутқариш дастури доирасида 25 миллиард доллар ҳажмида ёрдам ажратиш ёки ажратмаслик масаласини кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG