Линклар

logo-print

Политковская иши бўйича маҳкама давом этади


Москва вилоят ҳарбий судида журналист Анна Политковскаянинг ўлдирилиши юзасидан бошланган маҳкама жараёни 20 ноябр куни давом этади.

Ёпиқ тарзда ўтаётган маҳкамада Бош прокуратура судланаётган шахслар қотиллик содир этганини исботловчи далилларни тақдим этиши кутилмоқда.

Суд раиси маҳкама жамоатчилик учун очиқ бўлиши ҳақидаги аввалги қарорни бекор қилди. У ўз қарорини ҳакамлар ўз хавфсизлигини ўйлаб журналистлар қатнашадиган маҳкамада иштирок этишдан бош тортгани билан изоҳлади.

2006 йил октябрда Анна Политковскаяни отиб ўлдирганликда айбланган Рустам Маҳмудов Россияда эмаслиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG