Линклар

Россия-Грузия музокараси бўлиб ўтди


Женева шаҳрида Россия ва Грузия расмийлари ўртасида музокара бўлиб ўтди.

Хавфсизлик ва қочқинлар масалалари муҳокама этилган сўзлашувдан кейин Грузия томони музокараларни давом эттиришга розилик билдирди. Грузия делегацияси бошлиғи Ташқи ишлар вазири ўринбосари Гига Бокериа кўрилган масалалар ҳақида “Озодлик” радиосига маълумот берди.

- Жорий қилинган ҳозирги хавфсизлик режими ўзгартирилиши, унинг ўрнига бошқа тартиб ўрнатилиши керак. Бизнингча, ҳар қандай ҳолатда босқинчи кучлар ўрнини тинчликпарвар ёки полиция кучлари эгаллаши керак. Янги хавфсизлик тартибига ўтишда дастлабки қадам сифатида, бугунги учрашувда биз можаро зонасига, бошқача айтганда, босиб олинган ҳудудларга барча кузатувчиларни, энг аввало, ЕХҲТ кузатувчиларини киритишга имконият яратиш масаласини муҳокама қилдик, – деди Грузия делегацияси бошлиғи Гига Бокериа.

XS
SM
MD
LG