Линклар

Сурияда ядровий реактор бўлгани эҳтимолдан холимас


БМТнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги ўтган йил Исроил ҳужум уюштирган Суриядаги объектда ядровий реактор бўлганини эҳтимолдан соқит қилмади.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳисоботига асосланиб Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг билдиришича, ўша объектдан олинган тупроқ текширилганида унинг таркибида табиий уран заррачалари борлиги аниқланган. Ўз исмини ошкор қилмасликни сўраган БМТ расмийси ядро тадқиқотига алоқаси бўлмаган жойда уран заррачаларининг топилиши жуда шубхали эканини айтди.

XS
SM
MD
LG