Линклар

ХВЖ Исландияга $2,1 млрд қарз беради


Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойида молия тизими инқирозга юз тутган Исландияга 2,1 миллиард доллар ҳажмида қарз ажратиш таклифини маъқуллади.

Жамғарма томонидан эълон қилинган баёнотда икки йилга мўлжалланган қарз ғайриоддий шароитда юз берган банк тизими бўҳронини енгиб ўтишда Исландияга ёрдам беришдан иборат экани билдирилган.

Халқаро валюта жамғармасига кўра, халқаро молиявий бўҳрон сабабли Исландияда бир ҳафтада учта йирик банк касод бўлган.

XS
SM
MD
LG