Линклар

ЕХҲТ Туркманистонга кузатувчи юборади


ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси шу йил декабрида Туркманистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловида кўмак кўрсатиш учун мамлакатга экспертлар гуруҳини юборади.

Ашхободдаги ЕХҲТ марказининг маълум қилишича, болгариялик Николай Вулчанов бошчилигидаги гуруҳ 7 декабр куни Туркманистонга етиб келиши керак.

“Экспертлар гуруҳи сайлов жараёнини кузатади ва Туркманистон савловлар тўғрисидаги қонунига яқинда киритилган тузатишлар сайлов жараёнига қандай таъсир кўрсатгани юзасидан ўз баҳосини беради”, - дея маълум қилди Ашхободдаги ЕХҲТ маркази.

XS
SM
MD
LG