Линклар

АҚШ-Ироқ хавфсизлик келишуви яна кун тартибида



АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ва Давлат котиби Кондолиза Райс мамлакат конгрессменлари билан ёпиқ брифинг ўтказди.

Маълум бўлишича, ушбу брифингда АҚШ ва Ироқ ўртасида янги имзоланган хавфсизлик шартномасига оид масалалар муҳокама қилинган.

БМТ мандати жорий йил охирида тугаганидан кейин АҚШ кучларининг Ироқда яна уч йил қолиши тўғрисидаги мазкур келишув Ироқ парламенти томонидан маъқулланиши шарт.

АҚШ ва Ироқ ўртасида эришилган келишувга мувофиқ америкалик ҳарбийлар 2009 йилнинг ўрталаригача Ироқ шаҳарларидан чиқарилади, 2011 йилга бориб эса АҚШ қўшинларини ўз ватанига қайтариш кўзда тутилган.

Айни пайтда¸ Пентагон расмийларидан бири Жеофф Моррел агар Ироқда хавфсизлик вазияти яхшиланиб, ҳукумат кучларининг салоҳияти ошишда давом этаверса¸ 2012 йилга бориб АҚШ қўшинларининг Ироқда қолишига ҳожат қолмаслигини таъкидлади.


XS
SM
MD
LG