Линклар

Покистон АҚШ зарбаларидан ташвишда


Покистон ҳукумати мамлакатдаги АҚШ элчисига мамлакат ҳудудида амалга оширилган ракета зарбалари юзасидан норозилик нотаси топширди.

Жорий йилнинг август ойидан буён АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари Покистон ҳудудини бир неча бор нишонга олган эди. Бироқ АҚШ томони жуда кам ҳолатда бу ҳужумлар учун маъсулиятни ўз зиммасига олмоқда.

АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолёти ёрдамида амалга оширилган сўнгги зарбаларда беш жангари нобуд бўлган эди.

Расмий Исломобод АҚШ ҳарбийларининг бу каби хуружлари мамлакат суверенитетига таҳдид қилаётгани ҳамда терроризмга қарши кураш урунишларига путур етказаётганини таъкидламоқда.

Миллий кенгашда чиқиш қилган Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний АҚШ ҳаво зарбаларини қоралаб, янги сайланган президент Барак Обама ҳукуматининг бу масалада босиқроқ бўлишига ишонч билдирди.


XS
SM
MD
LG