Линклар

Россия иқтисодий таназзулдан қўрқмайди



Бош вазир Владимир Путин глобал молия тизимидаги танназулнинг Россияда иқтисодий бўҳрон келтириб чиқаришини олдини олиш борасида ўз ҳукумати барча чора-тадбирлар кўражагини ваъда қилди.

Владимир Путиннинг бу баёноти Москвада иш бошлаган “Единая Россия” партияси қурултойи чоғида янгради.

Путиннинг таъкидича, Россия рубл қийматини сақлаб қолиш учун етарлича хорижий валюта ва олтин заҳирасига эга ҳамда мамлакатда макро-иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш учун мустаҳкам асослар мавжуд.

Владимир Путин, шунингдек, Россия камбағал давлатларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Халқаро валюта жамғармасига бир миллиард доллар беражагини ҳам маълум қилди.

XS
SM
MD
LG