Линклар

Россия қароқчиларга қарши кураш бошлади


Россия ҳарбий денгиз флоти қўмондонларидан бири денгиз қароқчиларига қарши курашиш мақсадида Россия Сомали қирғоқларига ҳарбий кемалар юборишини маълум қилди.

Сентябр ойида қароқчилар Украинага тегишли юк кемасини қўлга олгандан сўнг¸ Россия Адан кўрфазига ўз ҳарбий кемасини юборган эди.

Адмирал Владимир Высоцкийнинг билдиришича, сўнгги пайтда денгиз қароқчиларининг фаоллашгани боис, ушбу ҳудудга қўшимча ҳарбий кема юбориш қарори қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG