Линклар

logo-print

Мўътабар Тожибоева Женевада тақдирланди


Ўзбекистонлик собиқ сиëсий маҳбус¸ инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоевага Женева шаҳрида Мартин Энналс мукофоти топширилди.

2008 йилги Мартин Энналс мукофотини топшириш маросими Женевадаги "Ариана" музейида бўлиб ўтди.

Марғилондаги "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева бу мукофотни БМТ олий комиссари Навонетхем Пиллай қўлидан олди.

Маросимда сўзга чиққан Тожибоева ўзининг қийноқлар оролидан омон чиққани учун ҳам халқаро ҳамжамиятдан миннатдорлигини билдирди.

Тантанали маросимда опера юлдузи Барбара Ҳендрик қўшиқлар ижро қилди.

Ўзбекистон қамоқхонасида 2 йилу саккиз ой ўтирган Мўтабар Тожибоева ҳақида суратга олинган филм Швейцария телеканалида намойиш қилинди.

XS
SM
MD
LG