Линклар

АҚШда ишсизлар сони ошди


АҚШ биржаларида акциялар қиймати ва нефт нархи яна пасайди.

Бунга глобал иқтисодиёт пасайиши ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлди. Пайшанба куни АҚШнинг асосий Dow Jones биржасида кўрсаткич беш ярим фоизга камайди. Нью-Йорк бозорида декабрь ойида етказиб бериладиган нефт нархи етти фоизга пасайиб, бир баррел нефт нархи 49 доллар 62 сентни ташкил этди. Бу билан бир баррел нефт нархи 2005 йилдан бери биринчи марта 50 доллардан пасайди.

20 ноябрь куни АҚШ ҳукумати чиқарган ҳисоботга кўра, ишсиз қолиб давлатдан ёрдам сўраган фуқаролар сони сўнгги 16 йилда энг юқори даражага кўтарилган.

Айни пайтда АҚШ конгресси аъзолари иқтисодий муаммоларга дуч келган мамлакатдаги учта йирик автомобил ишлаб чиқарувчи ширкатга 25 миллиард доллар ҳажмида ёрдам маблағи ажратиш ёки ажратмаслик масаласида қарор қабул қилишни декабрь ойига қолдирди.

XS
SM
MD
LG