Линклар

logo-print

Аяла афғон фуқаросини отганликда айбланмоқда


АҚШ прокурорлари америкалик ҳарбий Дон Аялани афғонистонлик бир фуқарони отиб ўлдирганликда айблади.

Америкалик ҳарбий 4 ноябр куни Қандаҳор шаҳри яқинидаги қишлоқда ҳибсга олинган, қўлига кишанда бўлган Абдул Салом исмли фуқарони отиб ўлдирган. Абдул Салом америкалик бошқа ҳарбийни ёқиб юборгани учун ҳибсга олинган.

АҚШ Федерал прокурори идораси "BAE Systems” ширкати учун ишлаган Дон Аяла ҳозир Афғонистонда экани ва суд қилиниши учун АҚШнинг Виржиния штатига жўнатилишини кутаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG