Линклар

Афғонистонда бомба портлатилди


Афғонистоннинг Хўст вилоятидаги Дауманд туман ҳокимияти биноси олдида худкуш кимса автомобилга ўрнатилган бомбани портлатди.

Маҳаллий расмийларга кўра, портлаш оқибатида икки полиция ходими халок бўлган, бир неча одам яраланган.

Улар орасида НАТОнинг икки ҳарбийси ҳам бор. НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг Кобул шаҳридаги бош штаби худкуш ҳужум уюштирилгани ва коалиция кучларининг икки ҳарбийси ярадор бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Худкуш ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG