Линклар

Покистонда қирқ жангари йўқ қилинди


Покистон ҳарбийлари мамлакатнинг Бажур вилояти ва Сват водийсида ҳаво ва ерда амалга оширган ҳужум оқибатида 40 нафар жангари йўқ қилинди.

Покистон расмийларига кўра, сўнгги тўқнашувлар Бажур вилоятининг Мамонд ва Навагай туманларида бўлган. Айни пайтда 20 ноябр куни Мамондда амлга оширилган худкуш ҳужуми оқибатида камида тўққиз одам нобуд бўлди. Қурбонлар орасида ҳукумат тарафдори бўлган қабила кучларининг “лашкар” қўмондони ҳам бор.

Август ойида Покистон ҳарбийлари Бажур вилоятида амалга оширган ҳужум натижасида бир ярим минг жангари ўлдирилгани, 73 аскар ҳалок бўлгани эълон қилинган эди. Аммо талафотлар ҳақидаги маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.
XS
SM
MD
LG