Линклар

logo-print

Россия Украинадан газ қарзини талаб қилмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев Украинадан Россиянинг “Газпром” ширкатига бўлган қарзини тўлашни талаб қилди.

“Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллерни 20 ноябр куни Кремлда қабул қилган Медведев:

- Бизнинг украиналик ҳамкорларимиз биздан катта пул қарздор. Менимча, улар 2,4 миллиард доллар қарз. Бу ҳар қандай мамлакат, ҳар қандай компания, жумладан, “Газпром” учун ҳам катта пул, - деди.

Украинанинг давлатга қарашли Naftogaz ширкати Газпромга қарздор эмаслигини, аммо Россия-Украина ўртасида газ савдоси билан шуғулланувчи RosUkrEnergo компаниясига бир миллиард 260 миллион доллар қарзи борлигини айтди.

XS
SM
MD
LG