Линклар

БМТ Конгога уч минг аскар юборади


БМТ Хавфсизлик кенгаши Конго демократик республикасининг уруш бораётган шарқий минтақасига уч минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу билан Конгодаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар аскарлари сони 20 мингга етди. Конго ҳукумати ҳарбийлари ва партизанлар ўртасидаги тўқнашувлар туфайли ҳозирга қадар 250 минг аҳоли ўз уйларини ташлаб хавфсиз жойларга кетишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG