Линклар

logo-print

Оренбургда ўзбеклар ҳужумга учради


Оренбургда ўзбекистонлик беш фуқаро жиноятчилар нишонига айланди.

Оренбург вилоят ИИБ матбуот хизматидан REGNUMга маълум қилишларича, “чет элликларга қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳарбий кийимдаги жиноятчилар қуролланган бўлган. Улар ўзларини милиция ходими деб таништирганлар”.

Ҳужум уюштирилишига ўзбекларда катта миқдорда пул борлиги сабаб бўлган. Улар ватанга кетаётган икки ҳамюрти орқали Ўзбекистонга умумий миқдори 650 минг рубл (тахминан 23,600 АҚШ доллари) пул бериб юбормоқчи бўлганлар. Бироқ улар Оренбург ташқарисига чиқиб кетолмаганлар.

Тергов мобайнида аниқланишича, Ўзбекистон фуқаролари ҳар доим битта таксичи хизматидан фойдаланиб келганлар. У мижозларида йирик миқдордаги пул борлигидан хабар топгач, ўзининг тўртта таниши билан ҳужум ҳақида аввалдан келишиб олган.

Айни пайтда жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган. Улардан туналган пулнинг бир қисми, газли тўппонча ҳамда кишанлар олиб қўйилган. Уларга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддаси (“талончилик”) бўйича айблов эълон қилинган.

Бу модда бўйича жиноятчилар 15 йилгача қамалиши мумкин.

XS
SM
MD
LG