Линклар

Петербургда ўзбеклар ўз юртдошини ўлдирди


Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзбекистонлик фуқаро ўлими билан боғлиқ жиноятни очдилар. “АиФ” газетасининг хабар қилишича, қотиллар қурбоннинг ҳамюртлари бўлиб чиққан.

Россиялик терговчилар хулосасига кўра, 1 ноябрдан 2 ноябрга ўтар кечаси Мартишкино қишлоғидаги уйларнинг бирида М. Мардонов, Р.Муллажонов, Т. Муллажонов ва К. Солиевалар ўз ҳамюрти билан ароқ ичганлар, ўртада чиққан жанжал пайтида улар юртдошини ўлдиришга қарор қилганлар. Қотиллар қурбонни пичоқлаганлар, боши, бўйни ва танасига номаълум жисм билан урганлар – натижада ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлган.

Қотилликдан сўнг Солиева уйдаги қон изларини ювиб чиққан, М. Мардонов, Р. Муллажонов и Т. Муллажоновлар жасадни бетон бункерга олиб бориб ташлаганлар.

Қотилларга Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (“қотиллик”) бўйича айблов эълон қилинган, айни пайтда улар ҳибсда сақланмоқдалар.

XS
SM
MD
LG