Линклар

Ас-Садр тарафдорлари намойишга чиқди


Радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари Бағдодда Ироқ ҳукуматининг хавфсизлик борасида АҚШ билан эришган келишувига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Минглаб намойишчилар Ироқ парламентини мазкур қарорни маъқулламасликка чақирди.

Айни пайтда намойиш туфайли пойтахт Бағдодда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, кўчаларга қўшимча полиция ходимлари сафарбар қилинди.



XS
SM
MD
LG