Линклар

Япония Россияни музокарага чорламоқда


Япония ва Россия икки давлат ўртасида мавжуд баҳсли ҳудудлар юзасидан музокалар ўтказади.


“Коммерсант” нашрига интевью берган Япония бош вазири Таро Асо Перуда иш бошлаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити доирасида Дмитрий Медведев билан учрашиб, баҳсли ҳудудлар атрофидаги вазиятни муҳокама этишини маълум қилди.


Таро Асо Курил ороллари тақдирини ҳал этиш ҳамда тинчлик шарномасини имзолаш икки давлат учун ўта муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

XS
SM
MD
LG