Линклар

Россия: президент олти йилга сайланадиган бўлди


Россия Давлат думаси қуйи палатаси депутатлари учинчи ўқишда президент ваколатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш таклифини маъқулладилар.

Эндиликда ушбу қонун лойиҳаси Федерация кенгаши муҳокамасига юборилади.

Маълум бўлишича, Давлат думасининг 392 депутати Дмитрий Медведев таклифини қўллаб-қувватлаган, 57 депутат эса мазкур ўзгартишларга қарши овоз берган.

Россия Конституциясига киритилиши кутилаётган ўшбу ўзгартишлар кейинги президент ва парламент сайловидан сўнг кучга киради.

XS
SM
MD
LG