Линклар

Қирғизистон ИИВ: Алишер Соипов отилган қурол топилди


21 ноябр куни Қирғизистон Ички Ишлар вазири ўринбосари Дмитрий Федоров таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлимида мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири ўғли гумонланаётганини билдирди.

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги расмийсига кўра, мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда эса мухолифат лидерларидан бири бўлган Аликбек Жекшенқуловнинг ўғли Бекқул Бишкекдаги Боулинг марказида Алишер Соипов отиб ўлдирилган қурол ишлатилган зиддият иштирокчиси бўлган.

- Экспертиза бу қуролнинг Алишер Соипов отиб ўлдирилган қурол эканини исботлаган. Шу муносабат билан вақтинча тўхтатилган жиноят иши қайта қўзғатилди. Алишер Соиповнинг ўлимида Ўзбекистон махсус хизматларининг қўли бор, деган тахмин тергов томонидан кўриб чиқилмаяпти, - деди Дмитрий Федоров.

Ички ишлар вазири ўринбосарига кўра, Алишер Соипов сиёсий сабаблар билан ёки жиноий гуруҳлар томонидан ўлдирилган, деган тахмин ҳам асоссиз, деб қаралмоқда.

Ўшлик таниқли журналист Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябрида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG