Линклар

logo-print

Қароқчиларга қарши кураш бошланди


Россия ва Ҳиндистон Аден кўрфазида ҳарбий ҳозирлигини кучайтирмоқда.

Бунга сўнгги ойлар давомида Сомали қирғоқларида денгиз қароқчиларининг фаоллашгани ва улар томонидан ўнлаб юк кемаларининг гаровга олиниши сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, ҳозирда АҚШ, Россия, Ҳиндистон ва НАТО ҳарбий кемалари Адан кўрфазида патруллик қилмоқда.

Ҳиндистон ҳарбий денгиз флоти расмийларининг таъкидича, ҳозирда ҳукумат ушбу ҳудудга яна бир ҳарбий кема юбориш масаласини муҳокама қилмоқда.

Айни пайтда¸ Россия Марказий штаби раҳбари генерал Николай Макаров денгиз қароқчиларига қарши кураш учун Болтиқ ва Қора денгиз флотларининг ҳарбий кемалари Сомали қирғоқларига юборилишини билдирди.


XS
SM
MD
LG