Линклар

logo-print

Россия Украинани огоҳлантирди


Россиянинг “Газпром” ширкати янги шартнома имзоланмагунича келаси йилда Украинага газ етказиб бермаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Украина жорий йил давомида етказиб берилган газ қарзини тўламас экан, янги шартнома имзолашнинг умуман иложи йўқ”, - дея маълум қилди журналистлар билан суҳбатда “Газпром” ширкати вакили Сергей Куприянов.

Шунингдек, Куприянов Украина томони барча қарзларни тўлаб бўлган тақдирда “Газпром” ширкати қўшни давлат билан янги шартнома имзолашга тайёр эканини маълум қилди.

Россия расмийларига кўра, Украинанинг газ учун қарзи икки ярим миллиард долларни ташкил этади.

21 ноябр куни Украина Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган мамлакат президенти Виктор Юшченко ҳукуматдан Россия гази учун бўлган қарзни беш кун ичида тўлашни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG