Линклар

Обама иқтисодни тиклашга уринмоқда


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама ўз иқтисодий гуруҳи маслаҳатчиларига мамлакатда келаси икки йилда 2,5 миллион иш ўрни барпо қилиш режасини ишлаб чиқишни тавсия қилди.

Демократик партиянинг ҳар ҳафтада эфирга узатиладиган радио эшиттиришида сўзлаган Барак Обама, агар ҳозирги кунларда кескин чоралар кўрилмаса, АҚШ иқтисоди келгуси йилда қўшимча бир миллион иш ўрни йўқотиши тўғрисида огоҳлантирди.

21 ноябр куни Барак Обаманинг АҚШ Марказий банки Нью-Йорк бўлими раҳбари Тимоти Геитхнерни Молия вазири этиб тайинлаши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлгандан сўнг, АҚШ биржа савдоларида бироз жонланиш кузатилган эди.
XS
SM
MD
LG