Линклар

Покистон: халқаро қидирувдаги жангари ўлдирилди


Покистондан олинган маълумотга кўра, 2006 йилда Лондондан АҚШга парвоз қилаётган йўловчи самолётларида қўпорувчилик амалиётлари содир этишни режалаштирганликда гумонланаётган шахс маҳв этилди.

Хабарларга кўра, британиялик жангари Рашид Рауф бугун Покистоннинг Афғонистонга яқин ҳудудида АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилгани айтилаётган ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлган.

Рашид Рауф 2006 йилда Лондондан АҚШга парвоз қилаётган самолётларда суюқ портловчи мосламалар ёрдамида қўпорувчилик амалиётлари содир этиш ҳаракатлари ортида бўлган асосий шахслардан бири ҳисобланган. Бу ҳаракатлар фош этилганидан сўнг жаҳоннинг барча йирик аэропортларида суюқлик ташишга нисбатан чекловлар жорий этилганди.

Рашид Рауф 2006 йилда Покистонда ҳибсга олинган эди, бироқ ўтган йилнинг декабр ойида у маҳкамадан қочишга муваффақ бўлган.
Маълум бўлишича, бугунги ҳаво зарбаларида Рашид Рауфдан ташқари мисрлик икки жангари ҳамда яна икки киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG