Линклар

logo-print

АҚШ Афғонистонга қўшимча аскар юборади


Пентагон раҳбари Роберт Гейтс 2009 йилда АҚШ Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишни режалаштираётганини маълум қилди.

Канаданинг Корнваллис шаҳрида чиқиш қилган АҚШ мудофаа вазирига кўра, келаси йилда Афғонистонда бўлажак президентлик ва парламент сайловларининг муваффақиятли ўтказилишини таъминлаш учун расмий Вашингтон у ерга қўшимча ҳарбий бригада юборади. Маълум бўлишича, битта бригада уч ярим минг аскардан иборат.

“Афғонистонда келаси йилдаги сайловларни хавфсиз ва муваффақиятли ўтказиш олдимизда турган бирламчи масалалардан биридир”, - дея қўшимча қилди АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс.


XS
SM
MD
LG