Линклар

logo-print

АҚШ ва Россия президентлари учрашади


Бугун Перуда иш бошлаган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити доирасида АҚШ президенти Жорж Буш Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашади.

Расмийларга кўра, президентлар учрашув чоғида глобал молия тизимидаги бўҳрон, Россиянинг Грузия билан август ойидаги ҳарбий можароси ҳамда АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига оид масалаларни муҳокама этишни режалаштирган.

Жума куни АҚШ президенти Лима шаҳрида Хитой президенти Ху Цзин Тао билан учрашган эди. Шунингдек, кеча Япония бош вазири Таро Асо Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити доирасида Дмитрий Медведев билан учрашиб, баҳсли ҳудудлар атрофидаги вазиятни муҳокама этишини билдирганди.
XS
SM
MD
LG