Линклар

Буш ва Медведев учрашди


АҚШ президенти Жорж Буш ва Россия президенти Дмитрий Медведев ўртасида якуний учрашув бўлиб ўтди.

Бушнинг президентлик муддати январ ойида тугашидан аввал унинг Медведев билан учрашуви Перу пойтахти Лимада ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммити доирасида амалга оширилди.

Мухбирлар саволларига жавоб берар экан, Буш ва Медведев ўтган 8 йил давомида АҚШ ва Россия ўзаро келишган ва келиша олмаган масалалар бўлганини эътироф этди.

Президент Буш Москва билан алоқаларни имкон борича очиқ қилишга интилганини айтган бўлса, Медведев баъзи келишмовчиликларга қарамасдан, томонлар биргаликда яхши ишлаганини қайд этди.

XS
SM
MD
LG