Линклар

logo-print

Грузия инқилоб кунини нишонлади


Грузияда “Атиргул инқилоби” нинг 5 йиллиги нишонланди.

Беш йил аввал мамлакат бўйлаб зўравонликларсиз ўтган норозилик намойишлари сабабли Грузиянинг собиқ раҳбари Эдуард Шеварнадзе ҳокимиятдан четлаштирилган эди.

“Атиргул инқилоби” деб номланган ушбу ҳодисалар тўлқинида ёш демократ Михаил Саакашвили мамлакатнинг янги президенти бўлди. Демократик инқилобнинг бу йилги тантаналарини август воқеалари ранжитмоқда. Август ойида Грузия ўзининг айирмачи Жанубий Осетия минтақаси устидан назоратни ўрнатмоқчи бўлганда, Россия қўшинлари Грузияга бостириб кирди. Грузия мухолифати ушбу зиддиятда Саакашвилини айблаб унинг истефосини талаб қилмоқда.

АҚШ президенти Жорж Буш “Атиргул инқилоби”нинг беш йиллиги муносабати билан Грузия халқига табрик йўллади. Президент Буш Америка Қўшма Штатлари Грузиянинг демократияси, мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини ҳимоя қилишга содиқ қолажагини айтди.
XS
SM
MD
LG