Линклар

Саудия Умарга бошпана бермаган


Саудия Арабистони Толибон ҳаракатининг раҳбари Мулла Муҳаммад Умарга сиёсий бошпана бермаганини билдирди.

Саудия ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг “Дер Шпигел” журналида чоп этилган мақолани инкор қилди.

Куни кеча немис журнали Кобулдаги манбага таяниб, Толибон ҳаракатининг раҳбари Мулла Умар Саудия Арабистонидан сиёсий бошпана олгани ҳақида хабар тарқатган эди.

“Дер Спигел”нинг ёзишича, ушбу келишувни Толиблар билан ярашиш йўлларини қидираётган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳам АҚШ президенти Жорж Буш ҳам қўллаб-қувватлаган.

XS
SM
MD
LG