Линклар

НАТО: Толибоннинг бир қўмондони ўлдирилди


Афғонистондаги НАТО кучлари мамлакат жанубида Толибон қўмондонларидан бирини ўлдирганини даво қилмоқда.

НАТО томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, йўқ қилинган Мулла Асад Толибон жангариларининг Ҳилманд вилоятидаги қўмондонларидан бири бўлган.

Айни пайтда Қандаҳор вилоятида 8 нафар канадалик аскарларнинг йўл четига ўрнатилган бомбага йўлиқиб жароҳат олгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Афғонистонда террорчиликка қарши кураш масаласи президент Ҳамид Карзай ва АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама ўртасида бўлиб ўтган телефон сўзлашувларнинг диққат марказида бўлди. Барак Обама Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ўз маъмуриятининг минтақадаги устувор вазифаси бўлишини ваъда қилмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтснинг маълум қилишича, президент Буш буйруғи билан январ ойида Афғонистонга қўшимча 3500 аскар юборилади.

XS
SM
MD
LG