Линклар

logo-print

Россия мухолифатчилари намойиш ўтказди


23 ноябр куни Россия мухолифат фаоллари Александр Литвиненкони ўлдиришга ҳукумат буйруқ берганини таъкидлаш учун намойиш ўтказди.

Путин ҳукуматининг ашаддий танқидчиси, собиқ Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ мулозими Литвиненко шу тариқа хотираланди.

2006 йил 1 ноябр куни Александр Литвиненко Лондонда Полоний – 210 моддаси билан заҳарланган эди.

Сўнгги кунларини Лондондаги касалхоналарда ўтказган Литвиненко жаҳон оммавий ахборот воситаларига интервью бериб, ўзининг Путин буйруғи билан заҳарланганини даво қилганди.

Ўлимдан бир кун аввал Литвиненко касалхонада Чеченистон айирмачи ҳукуматининг собиқ ташқи ишлар вазири Аҳмад Закаев гувоҳлигида Ислом динини қабул қилгани маълум. 2006 йил 23 ноябр куни эса радиациядан сочи тўкилиб улгурган Литвиненконинг юраги тўхтаганди.

XS
SM
MD
LG