Линклар

Покистон биринчи бўлиб ядро қуроли қўлламайди


Покистон президенти келажакда Ҳиндистон билан зиддият содир бўлса, биринчи бўлиб ядровий қурол қўлламасликка ваъда берди ва Жанубий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудуд барпо этиш таклифини ўртага ташлади.

Шанба куни интервью берган президент Осиф Али Зардорий Покистон биринчи бўлиб ҳеч кимга ядровий зарба бермаслиги аниқлигини айтди ва бу шарт Покистон ҳарбий низомида ҳам мустаҳкамланиб қўйилганини таъкидлади.

Зардорий, шунингдек, ўз мамлакат парламентини Жанубий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга кўндириши мумкинлигини айтди ва Ҳиндистонни ҳам бу йўлдан боришга чақирди.

XS
SM
MD
LG