Линклар

Обама маъмуриятида янги тайинловлар


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама 24 ноябр куни ўз маъмуриятида ишлайдиган иқтисодиёт ва молия етакчилари номини эълон қилади.

20 январ кунидан бошлаб президентлик вазифасини бажаришга киришадиган Обаманинг иқтисодиёт учун масъул мутасаддилар гуруҳи мамлакатни икки йил ичида иқтисодий бўҳрондан олиб чиқиши керак бўлади.

Барак Обама маслаҳатчилари АҚШ молия вазири лавозимига АҚШ Марказий банкининг Нью-Йоркдаги раҳбари Тимонти Гайтнер номзоди таклиф этилишини тасдиқлади.

Оқ уйнинг иқтисодиёт масалалари бўйича миллий кенгаш директори лавозимига эса, собиқ президент Бил Клинтон маъмуриятида молия вазири бўлган Лоуренс Саммерс тайинланади.

XS
SM
MD
LG