Линклар

Президентлар кортежи яқинида отишма рўй берди


Грузия "Атиргул инқилоби"нинг беш йиллигини нишонлаётган бир пайтда Москва билан Тбилиси ўртасидаги муносабатлар яна таранглашди.

Тбилиси Жанубий Осетия айирмачи минтақасидаги Россия ҳарбийларини Грузия ва Польша президентлари кортежига қарата ўт очганликда айблади.

Якшанба куни Грузия Президенти Михаил Саакашвили ва Польша Президенти Лех Качински айирмачи Жанубий Осетия минтақаси яқинидаги текширув пунктига келганларида отишма рўй берган. Воқеада ҳеч кимга зарар етмаган.

Отишма президентлар кортежига қаратилганми, йўқми - ноаниқ қолмоқда.

Президент Саакашвили отишма Россия ҳарбийларининг провокацияси эканини таъкидлади.

Россия билан Жанубий Осетия отишмага алоқалари йўқлигини баён қилди.

Качински Грузияга "Атиргул инқилоби"нинг беш йиллигига бағишланган маросимларда қатнашгани борганди.
XS
SM
MD
LG