Линклар

logo-print

Чавес: Рус кемалари яқинда етиб келади


Венесуэла Президенти Уго Чавез яқин кунлар ичида Россия флотига тегишли эскадра Кариб денгизида ўтказиладиган қўшма машқларда қатнашгани мамлакат соҳилларига етиб келажагини эълон қилди.

Венесуэла раҳбари рус кемалари айнан қайси куни етиб келишига аниқлик киритмади, лекин икки томоннинг қўшма машқлари ҳафтанинг охирига режалаштирилган.

Совуқ уруш тугаганидан бери Москва биринчи марта Америка қитъаси яқинидаги денгиз машқларда қатнашади.

Россия ўзининг тўртта ҳарбий кемаси, жумладан, Буюк Пётр номли ядровий кемасини жўнатган.
XS
SM
MD
LG