Линклар

logo-print

Лавров Райс билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс билан аксилракета мудофаа тизимлари, қуролларни назорат қилиш ва Сомалидаги қароқчилар каби масалалар юзасидан конструктив сўзлашувларни ўтказганини баён қилди.

Лавровга кўра, Райс Россиянинг аксилракета мудофаа тизимига оид ташвишларини кўриб чиқишга ҳаракат қилажагини ваъда қилган.

Икки давлат дипломати Перуда - Осиё ва Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида учрашди.

"Сомалидаги қароқчилик бўйича, - деди Лавров, - БМТ Хавфсизлик кенгашининг “фаолроқ ҳаракати” масаласи муҳокама қилинди".
XS
SM
MD
LG