Линклар

АПЕК молия бўҳронини ҳал этишни ваъда қилди


Осиё ва Америка қитъаси давлатлари етакчилари жаҳон иқтисоди таназзулга учрашининг олдини олиш чораларини кўришни ваъда қилди.
Бу ҳақда Осиё ва Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити якунида қабул қилинган баёнотда айтилади.

Саммитда қатнашган 21 давлат раҳбари давом этаётган бўҳронни “тарихда рўй берган иқтисодий инқирозларнинг энг жиддийларидан бири”, дея атади.

Саммит қанташчилари мавжуд вазиятда эркин савдо ва ҳукуматларнинг бирдам ҳаракати муҳим аҳамият касб этиши ҳамда бўҳронни 18 ойда бартараф қилиш мумкинлигини таъкидлашди.

Саммитда қатнашган АҚШ Президенти Жорж Буш муддати тугашидан аввал ўзининг сўнгги хорижий сафари давомида Хитой, Япония ва Россия етакчилари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG