Линклар

Бурятияда ўзбекистонлик имом ҳибсга олинди


Бурятия пойтахти Улан-Удэ шаҳрида мусулмонлар диний ташкилоти имом-хатиби Бахтиёр Умаров ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Сова” ахборот-таҳлилий маркази хабар қилади.

Ўзбек расмийлари талаби билан 14 ноябр куни қўлга олинган Бахтиёр Умаровга ҳали айблов эълон қилинмаган.

Федерал хавфсизлик хизматининг маҳаллий бошқармасидан маълум қилишларича, Ўзбекистонда Умаров террорчилик ва давлатга қарши жиноятларни содир қилганликда гумонланиб, қидирувга берилган. Айрим маълумотларга кўра, у таъқиқланган “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига алоқадор бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, 2008 йилда Умаров Россия фуқаролигини олган, Ўзбекистон фуқаролигидан эса у қонунчиликка мувофиқ равишда воз кечган. Ҳибсга олинишидан икки ой аввал Федерал муҳожирлик хизмати имомнинг паспортини олиб қўйган. Ҳозирда Бахтиёр Умаров Улан-Удэ тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG