Линклар

Чегара хавфсизлиги муҳокама қилинди


Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида ўзбек ва қирғиз махсус хизматлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати Боткен вилояти ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўлимлари раҳбарлари учрашувида икки давлат чегарасидаги ҳудудлар хавфсизлиги масаласи муҳокама этилган.

Боткен вилоят ҳокимиятининг мудофаа ва хавсизлик бўлими бошлиғи Тоштемир Эшалиевнинг айтишича, учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган.

Бу учрашувда ўзаро ҳамкорлик дастури асосида қилинадиган ишлар режаси муҳокама қилинган. Шунингдек, томонлар диний экстремизмга қарши курашдаги ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳам сўзлашганлар.

XS
SM
MD
LG