Линклар

logo-print

Citigroup АҚШ ҳукумати ҳимоясида


АҚШ ҳукумати глобал молиявий инқироз сабаб жар ёқасига келиб қолган Ситигруп (Citigroup) молия институтини қутқариш режасини ошкор қилди.

Иқтисодий бўҳрон туфайли сўнги ҳафта давомида Ситигрупнинг қимматбаҳо қоғозлари қарийб 60 фоизга арзонлади. Ўтган ҳафтада эса мазкур молия институти ўзининг 50 мингдан зиёд ходимини ишдан бўшатишини эълон қилган эди.

Қутқариш режасига мувофиқ ҳукумат Ситигрупнинг 20 миллиард доллар қийматидаги қимматбаҳо қоғозларини сотиб олади¸ ҳамда 306 миллиард долларлик кредитлар хавфсизлигини кафолатлайди.
XS
SM
MD
LG