Линклар

Ливан президенти Эронда


Ливан президенти Мишел Сулаймон Эронга сафар бошлади.

Бу ерда Ливан президенти эронлик ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнажод билан учрашиб, сиёсий ва иқтисодий алоқаларга оид масалаларни муҳокама этади.

Мишел Сулаймон Эронда амалга оширилган 1979 йилги исломий инқилобдан буён бу мамлакатга сафар қилаётган учинчи Ливан президентидир.

Эроннинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиалар ҳаракатини қўллаб-қувватлаши айтилади. Бироқ расмий Теҳрон ушбу ҳаракатга қурол-яроғ етказиб беришга оид АҚШ ва Исроил иддаоларини кескин рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG