Линклар

logo-print

Эронда жосуслар гуруҳи фош этилди


Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси раҳбари Муҳаммад Али Жаъфарий Исроилга махфий маълумот етказиб беришга уринган гуруҳнинг фош этилганини маълум қилди.

Жаъфарийнинг билдиришича, мазкур гуруҳ Эрон мудофаа салоҳияти, ядровий дастур¸ ҳамда хавфсизлик хизмати ходимларига оид маълумотларни Исроилнинг “Моссад” (Mossad) хавфсизлик хизматига етказиб беришга уринган.

Эрон расмийси мазкур айблов билан қанча одамнинг ҳибсга олинганини ошкор қилмади.

Ўтган ҳафта Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбдор деб топилган эронлик тадбиркор дорга осилган эди.

XS
SM
MD
LG