Линклар

logo-print

БМТ элчилари миссияси Афғонистонда


БМТ Хавфсизлик кенгаши делегацияси Кобулга келди.

Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлат расмийларини бирлаштирган миссияга Италиянинг БМТдаги элчиси Жулио Терзи раҳбарлик қилмоқда.

БМТ миссияси аъзолари Кобулда Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва ҳукумат расмийлари билан музокаралар ўтказади.

Миссия аъзолари, шунингдек, Ҳирот шаҳри расмийлари билан учрашиб, мамлакатдаги вазият, маҳаллий ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ишлар¸ ҳамда БМТ кўмак дастурлари бўйича фикр алмашадилар.

Хавфсизлик кенгашининг Афғонистонга оид яқинда эълон қилинган ҳисоботида ушбу мамлакатда хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиб, гуманитар бўҳрон авж олаётгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG