Линклар

Обама маъмуриятида янги исмлар


АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама бугун ўз маъмуриятидаги муҳим лавозимларни эгалловчи шахслар рўйхатини эълон қилади.

Якшанба куни Барак Обама мамлакат молия вазири лавозимига АҚШ Марказий банкининг Нью-Йорк бўлими раиси Тимоти Гайтнер тайинланишини маълум қилди.

Айни пайтда Обама ёрдамчилари собиқ президент Билл Клинтон маъмуриятида молия вазири бўлган Лоуренс Саммерс Оқ уйнинг Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари этиб тайинланишини билдирдилар.

Гайтнер билан Саммерс 20 январ куни Обама президент сифатида иш бошлаганидан кейин янги маъмуриятнинг жаҳон молиявий бўҳронини ҳал этиш ҳаракатларига бош-қош бўлади.

Айни пайтда¸ 22 ноябр куни эса Обама келаси икки йил давомида Америка бўйлаб икки ярим миллион янги иш жойи яратиш режасини ошкор қилди.
XS
SM
MD
LG