Линклар

Саркози Меркел билан учрашди


Франция президенти Николя Саркози Парижда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

Учрашувда иқтисодий бўҳрон ҳамда ЕИнинг умумий иқтисодни жонлантиришга оид кенг кўламли қутқарув режаси муҳокама этилди.

Учрашувдан сўнг Ангела Меркел мазкур режанинг тез фурсатда, шошма шошарлик билан қабул қилиш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Хабарларга кўра, Европа Комиссияси жорий ҳафта давомида глобал молиявий инқироз оқибатларини бартараф этиш уринишлари учун қўшимча 130 миллиард евро қутқарув режасини ошкор қилади.

Дунёдаги энг йирик учинчи иқтисодга эга Германия ҳукумати ўз иқтисодини жонлантириш ҳаракатларига шу кунгача 32 миллиард евро ажратган бўлса-да, ЕИнинг кенг кўламли умумий қутқарув режасини қўллаб-қувватлашга унчалик иштиёқ билдирганича йўқ.

XS
SM
MD
LG