Линклар

Қозоғистон бюджети қисқаради


Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов келаси уч йилда мамлакат бюджетидаги сарф-ҳаражатлар қисқартирилишини маълум қилди.

Бунга жаҳон бозоридаги нефт нархининг тушиб кетгани сабаб бўлганини айтган Масимовга кўра, келаси йилнинг бюджети бир баррел нефтнинг нархи 40 АҚШ доллари бўлиши прогнози асосида ишлаб чиқилади. 2010 ва 2011 йиллар учун бюджетлари эса нефтнинг нархи 50 доллар бўлади, деган башоратларга асосланади.

Қозоғистон келаси уч йиллик бюджетини нефт баҳосининг 60 доллар бўлиши умидларига қурган эди.

Янги бюджетга оид режаларни мамлакат парламенти маъқуллаши лозим бўлади. Асосан иқтидордаги партия вакилларидан иборат мажлиснинг бу қарорга қарши чиқмаслиги кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG